Жамият | 20:50 / 24.10.2017
35536
1 дақиқада ўқилади

Фото: Олмадан бахт топган фермерлар

Хитойнинг Шандунь провинцияси, Цзибо округ шаҳри Июань уездида истиқомат қилувчи фермерлар кутилмаганда ўз бахтини олмазорлардан топишди.

Бутун мамлакат ва минтақа давлатларига ҳам экспорт қилинувчи олма меваси ортидан 250 минг қўшимча ишчи ўрни яратилган. Теримчилар ҳар йили 700 миллион кг олма мевасини териб олади. Аслида 10та қишлоқ ва 2та маъмурий қўмитадан ташкил топган уездда 560 минг киши яшайди.

Уездга қўшни Цзичуань ва Бошань ҳудудларида фарфор ишлаб чиқариш, нефть-кимё, текстиль ҳамда кўмир саноати ривожланган бўлса ҳам, Июань аҳолиси олма мевасини етиштириш орқали сердаромад бизнесни йўлга қўя олган.

Фото: CTGN
Фото: CTGN
Фото: CTGN
Фото: CTGN

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид