00:15 / 24.10.2017
8050

Марс атмосферасидан ракета учун ёнилғи олиниши мумкин

Фото: Flickr/Kevin Gill

Марс сайёрасини ишғол қиладиганлар келгусида унинг атмосферасидан СО2'нинг парчаланиш реакцияси ва углерод монооксиди ҳамда кислород аралашмасидан иборат ракета ёнилғисини олиш учун  фойдаланишлари мумкин. Ушбу усул сайёрага парвоз қилишда ёнилғи заҳираларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Plasma Sources Science and Technology шунга доир тадқиқот натижалари билан бўлишди. 

Сайёранинг деярли 100 фоизга карбон диоксидидан иборат атмосфераси "ёнилғи заводи"ни қуриш ва  СО2 диссоциацияси имконини беради. СО2'нинг Марс атмосфераси ёрдамида совуқ плазма билан диссоциацияси нафақат ракета ёнилғиси компонентлари заҳирасига эга бўлиш, балки технологиянинг Ердаги кимёвий элементларни бўлиш усулларида қандай ишлашини аниқлашга ҳам ёрдам беради. 

Марсда ёнилғи ҳосил қилиш ғоясининг ўзи даставвал NASA учун илмий-тадқиқот фаолият давомида шаклланган. 1990 йилда чоп этилган лойиҳа муаллифи муҳандислар Роберт Зубрин ва Дэвид Бейкерлар бўлишди. 

Top