Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом туризми кўлами икки баробарга кенгайиши кутилмоқда
Янги тадқиқотга кўра, бутун дунё ёш мусулмонлари яқин йилларда туризм ва саёҳатлар харажатларини икки баробарга оширишади. Бу эса ислом туризми соҳасига ҳақиқий "бум"ни бошдан кечириш ва 300 миллиард доллар кўрсаткичга эришиш имконини беради.
Сўнгги вақтларда ҳалол туризмда ўсиш даври кузатилмоқда - аэропортлар, ресторанлар ва меҳмонхоналар мусулмонлар учун алоҳида шароитлар яратилмоқда, шу билан бирга ҳалол меню ва намоз ўқиш учун махсус жойлар билан таъминламоқда.
Mastercard билан ҳамкорликда тадқиқот ўтказган Halal Trip агентлиги директори Фазал Бахардиннинг сўзларига кўра, катта ёшли мусулмонлар йилда бир марта оила аъзолари билан саёҳат қилишади. 20-36 ёшдаги мусулмонлар эса йилда бир неча марта хорижга чиқади, дейилади The Daily Mail'да.
"Ёш авлод мусулмонларининг туристик саёҳатлари ҳақиқий "бум"ни бошдан кечирмоқда, зеро нисбатан юқори даромадга эга истеъмолчилар ота-оналаридан фарқли равишда узоқроқ жойларга, экзотикага интилишади", - дейди Фазал.
Экспертларнинг фикрича, яқин 5-10 йилда бутун дунё мусулмонларнинг аксарияти ўз ҳаётининг пул топиб, сарф қиладиган босқичга келади.
Шунингдек тадқиқотда айтилишича, дам олишга чиқаётган ёш мусулмонлар орасида Индонезия, Миср ва Қозоғистон фуқаролари етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026