Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркия суди Amnesty International’нинг 8 фаолини озод этди
Фото: AP Photo / Burhan Ozbilici
Истанбул суди суд жараёни тугагунча ташқарига чиқмаслик шарти билан Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг 8 нафар фаолини озод этишга қарор қилди. Бу ҳақда Sabah нашри хабар бермоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланмоқдалар. Ҳаммаси бўлиб 11 нафар фаолга айблов билдирилган, улардан 8 нафари ҳибсда ушлаб турилган. Туркия прокуратураси уларга 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда.
Фаоллар, улар орасида Amnesty International’нинг Туркиядаги директори Идил Эсер ҳам бор, 6 июлда Истанбул яқинидаги Бююкада оролидаги меҳмонхонада ҳуқуқни ҳимоя қилиш анжумани вақтида ушланганлар. Amnesty International уларни озод қилишни талаб қилган, бироқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини Туркияда давлат тўнтарувини амалга оширишга тайёргарлик кўришда айблаган. Шундан кейин Эсер ва унинг 7 ҳамкасби, жумладан Германия фуқароси Петер Штойдтнер ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз
12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади
22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
19:16 / 07.06.2025