20:00 / 26.10.2017
16851

«Пахтакор» офсайддан урилган гол эвазига «Бунёдкор»ни енгди

Бугун Олий лигада 26-тур учрашувлари ўтказилди. Турнинг марказий баҳси «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасида кечди.

Тенг кураш кечган ўйин охирида ҳакамлар хатоси «Пахтакор»га ёрдам берди. Ўйинни бошқарган А.Асимов «шерлар» ҳимоячиси Камолиддин Тожиев томонидан 85-дақиқада урилган голни ҳисобга олди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Гол урилган вазиятда Тожиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

Бу ғалабадан кейин Шота Арвеладзе жамоаси очколари сонини 50тага етказиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади. «Қалдирғочлар» жамоаси эса 45 очко билан тўртинчи ўринда қолмоқда.

Олий лига, 26-тур
«Пахтакор» – «Бунёдкор» 1:0

Гол: Камолиддин Тожиев 85, - 1:0.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич, Камолиддин Тожиев (с), Хожиакбар Алижонов, Акбар Исматуллаев, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Жасур Яхшибоев (Суҳроб Нуруллаев, 73), Гиди Канюк (Шерзод Каримов, 82), Игорь Сергеев
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Дилшод Аҳмадалиев, Жавлон Иброҳимов (с), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Воҳид Шодиев, 85), Шохрух Гадоев (Даврон Умиров, 53), Достонбек Ҳамдамов, Шаҳзодбек Нурматов (Шохруз Норхонов, 71).

Top