Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия генетик ўзгартирилмаган пахта етиштиришда пешқадам давлатга айланди
Онлайн статистика ва маркетинг тадқиқотларни олиб борувчи Германиянинг Статиста портали берган хабарга кўра, 2016 йилда Туркия пахта етиштирувчи мамлакатлар еттилигига қўшилган. Шунга қарамай, турк пахтакорлар генетик ўзгартирилмаган (non-GMO) пахта маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда пешқадам ҳисобланади.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти берган маълумотга кўра, Туркия сўнгги 10 йил ичида генетик ўзгартирилмаган пахта навидан олаётган ҳосилни 10 фоизга ёки ҳар гектардан 1640 килограммдан 1800 килограммга оширган.
Генетик ўзгартирилган пахта маҳсулотини етиштиришда дала зараркунандаларига қарши самарали кураш олиб борилсада, ундан тайёрланган кийимлар фойдаланувчида турли аллергия ва тана касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Туркия Миллий пахта кенгаши раиси Бариш Кочагўзнинг айтишича, қўшни мамлакатларда генетик ўзгартирилмаган пахта маҳсулоти кам етиштирилиши эвазига жаҳон бозорида Туркия пахтасига талаб юқори.
Ўтган 83 йил давомида Назили пахта тадқиқотлари институти муҳандислари 45 турдаги генетик ўзгартирилмаган уруғ кўринишларини аниқлаган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026