Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония мустақилликни эълон қилди, «Барселона» келажаги сўроқ остида
Каталония парламенти Испаниядан ажралиб чиқиш ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берди.
135 депутатдан 72 нафари мустақиллик эълон қилиниши тарафдори эканини маълум қилди, 10 нафари қарши овоз берди. Мадридга мойил партия вакиллари эса овоз бериш жараёнида иштирок этишни истамади ва зални тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Каталония мустақиллиги масаласи ҳудуднинг спорт жамоаларига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ, Ла Лига раҳбарияти Каталония мустақиллиги тан олинса, «Барселона», «Жирона» ва «Эспаньол» Испания чемпионатини тарк этиши мумкинлигини айтган эди. Шундан сўнг, «Барселона»нинг Франция ёки Англия чемпионатларига кўчиб ўтиши тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
23:35 / 10.05.2026