Жаҳон | 21:57 / 28.10.2017
6578
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда америкалик ҳарбийлар вертолёти фалокатга учради

Афғонистонда АҚШ ҳарбий вертолёти фалокатга учради. НАТО миссияси маълумотларига кўра, оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва 6 киши яраланган. 

Воқеа мамлакатнинг жанубидаги Логар вилоятида вертолёт жангариларга қарши операцияни бажараётганда юз берган. Вертолёт номаълум сабабларга кўра ҳарбийлар назоратида бўлган ҳудудга қулаган.

Бу орада "Толибон" террорчилик гуруҳи вертолёт жангарилар томондан уриб туширилгани, ундаги барча ҳарбийлар ўлдирилганларини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид