Ўзбекистон | 12:02 / 30.10.2017
14052
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов бугун Озарбойжонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 30 октябрь куни Озарбойжон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ташриф дастурига кўра делегация “Боку-Тбилиси-Карс” темир йўл йўналишинг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, темир йўлнинг асосий мақсади уч давлат – Грузия, Озарбойжон ҳамда Туркия темир йўлларини ўзаро боғлаш. Шу тариқа, Марказий Осиёдан Жанубий Кавказ орқали Европага анча арзонроқ ва қисқароқ муқобил йўлак пайдо бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар