Жаҳон | 09:31 / 30.10.2017
8521
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик аёллар стадионларга ташриф буюриши мумкин бўлади

Фото: Arab News

Саудия Арабистони ҳукумати 2018 йилдан аёлларга мамлакат стадионларидаги спорт мусобақаларига ташриф буюришларига рухсат берилади, деб ёзмоқда Arab News газетаси.

"Спорт бош бошқармаси Ар Риёд, Ал Даммом ва Жиддадаги асосий стадионларида, 2018 йилдан уларга оилалар кириши учун қайта жиҳозлаш ишларини ўтказади", — деябаёнот берган бош бошқарма бошлиғи Турки аш-Шайх.

Аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳи аёлларга автомобиль бошқаришларига рухсат берувчи фармонини эълон қилган эди. Бироқ подшоҳлик кўчаларида аёл ҳайдовчилар бошқарувидаги автомобиллар пайдо бўлиши учун махсус тайёргарликлар 2018 йил июнидан аввал якунланмайди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид