Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абэ Япония бош вазири лавозимига қайта сайланди
Синдзо Абэ мамлакат парламентининг қуйи палатасидаги овоз бериш натижалари бўйича Япония Бош вазири лавозимига қайта сайланди, дея хабар бермоқда РИА Новости мухбири вакиллар палатаси мажлислар залидан.
22 октябрь куни бўлиб ўтган вакиллар палатаси сайловларида кўпчилик овоз олган Либерал-демократик партия етакчиси Синдзо Абэ аксарият овозларни тўплади ва вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Либерал-демократик партияси ва Комэйто партияси тузган коалиция 22 октябрда мамлакатдаги парламентнинг қуйи палатасига сайловларда депутатлик мандатларининг учдан иккисини қўлга киритиб, конституциявий кўпчиликни таъминлаганди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026