08:10 / 01.11.2017
17024

ЕЧЛ. С гуруҳида сенсацион натижалар қайд этилди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида «Рома» «Челси» устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Стефан Ал-Шааравий дубль қайд этди, иккинчи бўлимда Диего Перотти урган гол римликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, инглиз клубларининг ЕЧЛ жорий мавсумидаги илк мағлубияти кузатилди.

С гуруҳида яна бир сенсация қайд этилди. «Атлетико» ўз майдонида «Қорабоғ»ни енга олмади — 1:1. Ўтган турда томонларнинг ўзаро учрашувида ҳам ғолиб аниқланмаганди — 0:0. 

Биринчи бўлимда Маркос Мичел озарбойжонликларнинг ЕЧЛ сафар ўйинларидаги илк голини урди, аммо 56-дақиқада Томас Тейе ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқа ўтиб «Қорабоғ» бир киши кам бўлиб қолди, Педро Энрике майдондан четлатилди. Аммо жамоа жасорат кўрсатиб, ҳисобни сақлаб қолди. Жамоалар ўйинни тенг бўлиб тугатишди — 88-дақиқада Стефан Савичга ҳам қизил карточка кўрсатилди.

С гуруҳида 4 турдан кейинги вазият: 1. «Рома» — 8 очко; 2. «Челси» — 7; 3. «Атлетико» — 3; 4. « Қорабоғ» — 2.

Европа Чемпионлар лигаси
4-тур
Рома – Челси 3:0
(2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 1 Эль-Шаарави, 2:0 – 36 Эль-Шаарави, 3:0 – 63 Перотти.
Рома – Алиссон, Флоренци (Манолас, 76), Фасио, Жезус, Коларов, Наингголан, де Росси, Стротман, Эль-Шаарави (Жерсон, 75), Джеко, Перотти (Пеллегрини, 87).
Челси –    Куртуа, Кэйхилл (Виллиан, 56), Давид Луиз, Рюдигер, Аспиликуэта, Фабрегас (Дринкуотер, 71), Бакайоко, Алонсо, Педро, Мората (Батшуайи, 75), Азар.

Атлетико –  Қорабоғ 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 40 Мичел, 1:1 – 56 Парти.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Корреа, Парти (Гайтан, 62), Габи, Сауль, Гамейро (Торрес, 70), Гризманн.
Қорабоғ – Шехич, Медведев, Жезничак, Садыгов, Аголи, Ришард, Гараев, Педро Энрике, Мичел (Исмаилов, 90), Герье (Юнусзаде, 63), Шейдаев (Кинтана, 72).
Огоҳлантиришлар: Садигов (9), Савич (32), Жезничак (34), Торрес (75).
Четлатиш: Педро Энрике (59), Савич (88).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top