Мирзиёев илмий-тадқиқот муассасалари инфратузилмаси бўйича қарорни имзолади

Фото: President.uz
Ўзбекистон Республикаси президенти “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан фан ва инновация соҳасида 6 та устувор йўналиш бўйича 40 дан зиёд тадбирларни ўз ичига олган 2017-2021 йилларда республикада илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида, докторантурада ўқиш учун мақсадли квоталарни ажратиш амалиётини жорий қилиш чоралари назарда тутилган, ҳамда илмий кадрларнинг академик мобиллигини ошириш ва уларнинг илмий ютуқларини қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш белгиланган.
Шунингдек, илмий фаолият ҳамда таълим жараёни интеграциялашувини янада чуқурлаштириш бўйича мақсадли чораларни амалга ошириш, бунда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходим ва мутахассисларини олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб қилиш, магистрлик диссертацияларининг дастлабки ҳимоясини амалиёт ўталган муассасаларда ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилган.
Амалий чораларнинг яна бир муҳим йўналиши, республика илмий муассасаларида олиб борилаётган тадқиқотлар савиясини юксалтиришга, уларни халқаро талабларга кўра илмий халқаро базалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Илмий-тадқиқот муассасаларида мавжуд ҳамда янги тузилаётган илмий лабораториялар илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан илмий ва лаборатория ускуналаридан биргаликда фойдаланиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Лицензион келишувлар бўйича илмий ва инновацион ишланмаларнинг тижоратлашув жараёнларини фаоллаштириш мақсадида, илмий ва инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг патент-лицензион фаолиятини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларига муаллифлик қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш чоралари белгиланган.
Қарорга мувофиқ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб гуманитар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади.
Мазкур қарор билан режалаштирилган тадбирлар доирасида 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари, 40 та илмий-тадқиқот муассасасини замонавий илмий лабораториялар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш режалаштирилган. Бунда, лабораторияларни сарфланувчи материаллар ва реактивлар билан узлуксиз таъминлашга сарфланадиган харажатлар алоҳида назарда тутилган.
Умумий қийматда, 2018-2021 йилларда Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 116 миллиард сўмдан зиёд, замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш учун 32,2 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди

12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади

11:18 / 27.11.2024