Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рафаэль Надаль мавсумни биринчи рақамли теннисчи сифатида якунлайди
Рафаэль Надаль мавсум натижаларига кўра эркак теннисчилар ўртасида ўзига 1-ўринни таъминлаб қўйди. Бу эса испаниялик Париждаги "Мастерс" мусобақасининг 2-даврасида кореялик Хён Чонни мағлуб этгандан кейин мумкин бўлди. Учрашув 7:5, 6:3 ҳисоби билан якунланган.
Рафа ўйин давмида 3 та эйс, 8 та брейк-пойнтдан 4 тасини амалга оширган, 2 марта иккилик хатога йўл қўйган. Теннисчилар ўртасидаги шахсий ҳисоб эса 2:0 кўринишини олди.
Надаль фаолиятида 4-маротаба мавсумни биринчи рақамли теннисчи сифатида якунлайди.
У "Мастерс"нинг 3-даврасида уругвайлик Пабло Куэвас билан беллашади.
Рафа жорий мавсумда ATP’нинг 6 та мусобақасида ғолиблик нашидасини сурди.
Мавзуга оид
19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди
22:47 / 11.10.2020
Рафаэль Надаль Roland Garros’нинг 13 карра ғолиби бўлди
22:38 / 09.10.2020