Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлиги очилади
Чехия пойтахти Прагада бўлиб турган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) Бош директорининг ўринбосари Роб Коехлер билан учрашди. Суҳбат жараёнидаги асосий мавзу Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумки, жорий йилнинг 9-10 март кунлари пойтахтга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Том Мэй ва ушбу ташкилотлар билан алоқа бўйича менежери Франциско Леонлар ташриф буюришганди. Миллий ва Минтақавий антидопинг ташкилотлари вакилларининг ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш бўлиб, Ўзбекистонда Миллий антидопинг ташкилотини тузиш имкониятларини муҳокама қилиш эди.
Ойбек Қосимов билан бўлиб ўтган бугунги учрашув давомида жаноб Роб Коехлер Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигини очиш масаласида зарур амалий ёрдамларни аямаслиги, керак бўлса Тошкентга экспертлар ва мутахассислардан иборат комиссия юборишини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Роб Коехлерга таклиф этилаётган ёрдам учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ўзбекистон бу масалада WADA билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
18:40 / 06.02.2026
МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан фейк хабарлар юборилаётгани аниқланди
19:25 / 03.11.2025
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:24 / 31.08.2024