17:30 / 05.11.2017
16578

Абрамович Моуриньони тушликка таклиф қилди - ОАВ

Фото: ТАСС

«Челси» хўжайини Роман Абрамович «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньони тушликка таклиф қилди, дея хабар бермоқда The Sun.

Манба берган хабарга кўра, ҳозирги вақтда португалиялик мутахассиснинг бу таклиф розилик бергани ёки бермагани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 ноябрь куни «Челси» ўз уйида «МЮ»ни қабул қилади. Моуриньо бунгача икки марта айнан Абрамович раҳбарлигидаги клубни бошқарган ва икки марта ҳам чемпионлик мавсумидан кейингисида истеъфога чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абрамович Конте билан гаплашишни истамаётгани ва уни ишдан бўшатиш ниятида бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Top