Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов "Газпром" маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланмаган
Алишер Усмонов "Газпром" маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланмаган, шу боис у ўзининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини судда ҳимоя қилади. Ишбилармоннинг матбуот хизматида шундай хабар берилди.
"Жаноб Усмоновнинг гўёки шахсий мақсадларда "Газпром" маблағларидан фойдаланганига доир барча инсинуациялар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Жаноб Усмонов ва унга тегишли компаниялар доим қонунга риоя қилиш билан бир қаторда корпоратив бошқарув ва ахлоқий норма тамойилларига қатъий мувофиқ равишда ҳаракат қилади", - дейди Усмоновнинг расмий вакили ТАССга.
Усмонов ва унинг тузилмалари ўз ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига доир юридик воситаларни қўллаш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, дейилади хабарда.
Бундан аввал Бермуд оролларининг Appleby офшор ҳуқуқий фирмасига тегишли бўлган бир қанча махфий молиявий ҳужжатларда Усмоновнинг номи қайд этилганига доир хабар берилган эди.
Консорциум версиясига кўра, "Газпром"нинг Алишер Усмонов бошчилик қилувчи "Газпром инвестхолдинг" шўъба корхонаси Юрий Мильнернинг шўъба корхонасига сармоя киритган офшор фирмани молиялаштирган.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
10:51 / 20.01.2026