Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлигида Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2017 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро алоқалар канцелярияси бошлиғининг ёрдамчиси Шен Бейли бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ХХР ривожланишида янги даврга ўтилганини белгилаб берган Хитой Коммунистик Партиясининг 19-қурултойи ўз ишини муваффақиятли якунлагани ўзаро манфаатларни акс эттирган икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда изчил чуқурлашиши учун янги истиқболларни очади.
Учрашувда Хитой элчиси Сун Лицзе иштирок этди.
Мавзуга оид
18:38
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026