Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг орзулари ҳақида гапирди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, мамлакат эркин ва хавфсиз Корея ярим ороли ҳамда оилаларнинг бирлашиши ҳақида орзу қилади. Бу ҳақда Трамп Жанубий Корея парламентида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. CNN телеканали бу чиқишни трансляция қилган.
«Биз эркин Корея, хавфсиз ярим орол ва яна бирлашган оилалар ҳақида орзу қиламиз... Ҳамда ядровий даҳшат ажойиб тинчлик ҳақида ваъда билан алмашишини истаймиз», - дея айтиб ўтди Трамп.
Унинг таъкидлашича, АҚШ шу кун келгунига қадар «кучли ва ҳушёр» туриши лозим.
Аввалроқ Трамп Россия ва Хитойни КХДР билан дипломатик алоқаларни қисқартиришга чақиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026