Жаҳон | 19:50 / 09.11.2017
6208
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Қозоғистон ўртасида 10 та ҳукуматлараро битим имзоланади

Фото: tvc.ru

Россия ва Қозоғистон пайшанба куни ХIV Минтақалараро ҳамкорлик форуми майдонида 10 та ҳукуматлараро битимни имзолашни режалаштирмоқда. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев РФ президенти Владимир Путин билан кечган учрашувда шу ҳақида маълум қилди. 

"Минтақалараро ҳамкорлик - бу мамлакатларимиз иқтисодий ҳамкорлигининг асоси", - деди Назарбоев. Унинг сўзларига кўра, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги товар айланмаси сўнгги тўққиз ойда 31 фоизга ошган. "Маълумки, вазирликларимиз 30 та ҳукуматлараро битим устида ишлашган, улардан 10 тасини имзолаймиз", - дейди у.

Путин Назарбоевни Россиянинг саноат марказларидан бири ҳисобланган Челябинскда кўрганидан хурсанд эканини таъкидлади. Қозоғистон президенти бу шаҳар унинг ёшлигидаги хотиралари билан боғлиқлигини таъкидлади.

"Ўз вақтида бу ердаги барча йирик корхоналарда бўлганман. Магнитогорск металлург комбинати ўша пайтлар 20 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарарди; дунёдаги ҳеч бир завод бунча пўлат ишлаб чиқармасди. Биз шу ерда ўқиганмиз, шу ерда мутахассис бўлганмиз", - деди у.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид