Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда динозаврлар вақтида яшаган акулани ушлашга муваффақ бўлинди
Португалиянинг денгиз ва атмосфера институти ходимлари Алграве тумани соҳиллари яқинида динозаврлар вақтида яшаган камдан-кам учрайдиган акулани ушлашга муваффақ бўлишди.
Ушланган акула Атлантика океанида 80 млн йилдан бери мавжуд ва шу сабабли олимлар уни “тошга айланган тирик мавжудот” деб аташди.
Ушбу денгиз жонзотининг 300 та тиши бўлиб, у қадимдан денгизчиларга қўрқув солиб келган. Қадимий акуланинг узунлиги 1,5 метрни ташкил қилади ва у илонга ўхшаб ҳаракатланади.
Ушбу турдаги акулалар катта чуқурликда яшаганлари сабабли кам ўрганилган. Уларни Атлантика океани, Австралия, Янги Зеландия ва Япония соҳиллари яқинида учратиш мумкин.
Мавзуга оид
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
11:45 / 09.02.2026