Жамият | 12:00 / 13.11.2017
43811
1 дақиқада ўқилади

«Бунёдкор» мураббийи 38 ёшида вафот этди

«Бунёдкор» футбол академиясида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Акмал Рисқуллаев вафот этди. Бу ҳақда тошкентликлар расмий твиттери хабар тарқатди.

Рисқуллаев «Бунёдкор» футбол академиясида 2008-2009 йилларда туғилган болаларга мураббийлик қилиб келаётганди. 

38 ёшда бўлган (1979 йилда туғилган) Акмал Рисқуллаев «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида Рисқуллаев Тошкентнинг «Трактор», Наманганнинг «Навбаҳор», Ғўзорнинг «Шўртан», Тошкентнинг «Локомотив»,  Самарқанднинг «Динамо», Навоийнинг «Қизилқум» ва Қозоғистоннинг «Ясси-Сайрам» жамоаларида тўп сурганди.

Мавзуга оид