Жаҳон | 11:20 / 13.11.2017
30304
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ироқдаги зилзила

Интернетда Ироқ шарқидаги Сулаймония шаҳрида зилзила вақтида олинган видео пайдо бўлди.

12 ноябрь куни кечки соат 09:18 да Эрон ва Ироқ чегараси ҳудудида содир бўлган 7,6 балли зилзила Яқин Шарқнинг деярли барча ҳудудларида сезилди.

Зилзила маркази Ироқ пойтахти Бағдоддан 204 км шимоли-шарқда, Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳридан 104 км ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Охирги хабарларга кўра, зилзила оқибатида Ироқда юзлаб кишилар жароҳатланган, 4 киши ҳалок бўлган.

Эронда эса талофат миқдори тинмай ошиб бормоқда. Охирги хабарларга кўра, қурбонлар сони 200 нафардан ошди, 2000 нафарга яқин киши жароҳатланди, ўн минглаб киши бошпанасиз қолди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид