Атамбоев: Ўзбекистон билан бирга кредитларни қўрқмасдан олиш керак
«Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ, биз блокадалар туфайли камчиликлар бор жойларни билиб олмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев «Ала-Арча» давлат қароргоҳида 15 ноябрь куни барқарор ривожланиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида.
«Биз энергоблокадан сўнг энергетик хавфсизликка эришдик. Энди Қирғизистонга энергетика, йўллар соҳасида шундай инфратузилма лойиҳалари керак эканини кўрмоқдамиз. Жўқорғи Кенешдаги баъзи депутатлар биз нега кредитлар олаётганимиз, бу Қирғизистонга душманлик эканини айтиб қичқирмоқда. Депутатлар, сизларга шуни айтиб қўймоқчиман. Агарда сизлар парламентда камроқ шанғиллагангизда, ҳукумат кредитларга йўллар қурган, ҳозир эса муқобил йўллар, муқобил бозор пайдо бўлган бўлар эди, сабаби Хитой темир йўлини қуришга рози. Кредитларни олиш ва парламентда бор овози билан қичқираётганларга эътибор бермаслик керак. Агар парламент бундан кейин ҳам мамлакатимизга ривожланишда халақит қиладиган бўлса, унда бундай парламентнинг ўзи керак эмас», - дея маълум қилди Атамбоев.
Унинг сўзларига кўра, муқобил йўллар қурилмоқда, бироқ энди «биродар Ўзбекистон билан ҳеч қандай қўрқувларсиз кредитлар олиш ва темир йўлни қуриш лозим».
«Бир мамлакат шимоли ва жанубини темир йўли орқали боғлаймиз. Сапар Жумақодирович, майли, темир йўли бўйича кредитни расмийлаштирамиз ва бу бир неча йилни талаб қилади. Бироқ Тошкент-Ўш-Қошғар автотрассасини дарҳол бошлаш керак», - деди у.
Атамбоевнинг таъкидлашича, у келаси йили ишга туширилиши лозим.
«У ерда атиги бир неча ўн миллион доллар. Ҳеч бўлмаса автотрасса ишлаши керак. Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари керак эмаслиги ҳақида гапираётганлар эса, очиқ-ойдин ёлғон сўзлашмоқда. Мана бир киши телевидение орқали чиқиш қилди, мен МХДҚдан у кимлигини билиб беришни сўрадим, у эса Қозоғистонга қочиб қолди. Бизга юборилган оддий хизматкор бўлиб чиқди. Менга ХХР раиси Си Цзиньпиннинг шахсан ўзи Хитойда экологик тоза маҳсулотга эҳтиёж борлигини бир неча бор айтган. Хитойда ҳаммаси ўғитларда, Қирғизистонда эса ҳаттоки ўғитлар заводи ҳам йўқ, ҳамма маҳсулотлар тоза. Энди, бизни ЕОИИ билан ажратиб қўйишгани туфайли Хитой билан ишлаш лозим. Бошқа бозорларни қидириш керак, Хитойга, Ўзбекистонга бориш талаб этилади. У ерда бизнинг картошкага эҳтиёж катта», - деди у.
Аввалроқ Атамбоев Қозоғистон бўйича ўта кескин баёнот бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024