15:40 / 19.11.2017
16495

ФОТО: Севилья — 2018 йилнинг энг яхши саёҳат шаҳри

Сайёҳлар учун мўлжалланган Lonely Planet портали ўзининг Best in Travel рейтингини янгилади. У 2018 йили саёҳат қилишни тавсия этувчи шаҳарлар Топ-10 рўйхатини эълон қилди. Унинг биринчи ўрнига Испаниянинг фламенко рақси, готик архитектураси ва хуштаъм чуррос ширинлиги билан машҳур Севилья шаҳри тан олинди. Қуйида нима учун Севилья танланганининг бир неча сабаблари билан танишасиз. Севилья бир вақтлар Испания Андалусиясининг маъмурий маркази ҳисобланади. 

Фото: Shutterstock

Бу анча машҳур жой бўлиб: шаҳарнинг ҳар бурчагида сайёҳлик автобусларини кўриш мумкин.

Фото: Shutterstock

Янада талабчанроқ саёҳлар учун муқобил транспорт воситаси ҳам бор — от-арава.

Фото: Shutterstock

Пласа-де-Эспанья саройи 1929 йили ташкил этилган Иберо-Америка кўргазмаси учун барпо қилинган эди.

Фото: Shutterstock

Улкан мажмуа пиёдалар ўтиши учун қурилган кўприкчалар остидан ўтувчи кичик каналлар атрофида қурилган.

Фото: Shutterstock

Саройнинг готик архитектураси шаҳарнинг улуғвор кўринишига ҳамоҳангдир.

Фото: Shutterstock

 Фонтанлар ҳам бинонинг улуғворлигини такрорлайди.

Фото: Shutterstock

Алькасар саройи Севильянинг яна бир диққатга сазовор жойи ҳисобланиб, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Фото: Shutterstock

Герцоглар саройи бирмунча камтарона кўринса-да, ажойиб тарихга эга ва миллий ёдгорлик саналади.

Фото: Shutterstock

Шаҳарнинг яна бир жозибакор манзили Гвадалквивир дарёсидаги Олтин минорадир. У 13-асрдан бери ҳарбийларга қўриқчилик биноси сифатида хизмат қилиб келган. 

Фото: Shutterstock

Парасоль метрополи, авангард ёғочдан ясалган конструкция бўлиб, маҳаллий аҳоли уни «Севилья қўзиқоринлари», деб атайди. У Пласа-де-ла-Энкарнасьон майдони узра соя солиб туради. Бу ерда кафелар, концерт зали ва бозор ҳам жойлашган. 

Фото: Shutterstock

Унинг устида шаҳар марказини томоша қилиш мумкин бўлган йўлакча бор.

Фото: Shutterstock

Мазали таомлар хўрандалар Севильяда ўзларини хурсанд қила олишади.

Фото: Shutterstock

Тапас-барларда классик испан ошхонаси таомлари тортилади.

Фото: Shutterstock

Бу ерда, шунингдек, машҳур померанцалар ўсади. У мандарин ва помелони ёдга солувчи бироз тахирроқ мевалардир. 

Фото: Shutterstock

Ширинхўрлар эса, шундоққина кўчада сотиладиган чурросларни татиб кўришлари мумкин.

Фото: Shutterstock

Бундан ташқари, Севилья фламенко номли ритмик рақс билан танилган. 

Фото: Shutterstock

Апрель ойида ташкил этиладиган савдо-ярмаркаларида шундай рақсларни томоша қилиш мумкин. 

Фото: Shutterstock

Ўзининг ажойиб архитектураси, мазали таоми ва ёрқин маданияти туфайли Севилья — 2018 йили саёҳат учун яхши танловдир. 

Top