Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Серияли» қотил Чарльз Мэнсон вафот этди
Умрбод озодликдан маҳрум этилган америкалик «серияли» қотил Чарльз Мэнсон АҚШдаги қамоқхоналардан бирида 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда TMZ портали Мэнсон қурбонларидан бирининг синглисига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қизнинг маълум қилишича, қотил жазони ўтаётган қамоқхона унинг қурбонларининг барча қариндошлари билан алоқага чиққан. Унинг сўзларига кўра, 19 ноябрь куни соат 8:13да қўнғироққа жавоб берган ва унга Мэнсон вафот этганини хабар қилишган.
ABC News телеканали ҳам қамоқхона вакилига таянган ҳолда Мэнсоннинг ўлимини тасдиқлади.
Чарльз Мэнсон, «Оила» деб номланган жиноий гуруҳ раҳбари, ўзининг дўсти Гэри Ҳинменни 1969 йилда ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган. Мэнсоннинг гуруҳи аъзолари ўша йилнинг августида режиссёр Роман Поланскининг рафиқаси, ҳомиладорликнинг саккизинчи ойида бўлган Шэрон Тейтни ҳам ўлдиришган. 2027 йилда Мэнсонга муддатдан аввал озод этиш тўғрисида мурожаат юбориш имконияти тақдим этилиши керак бўлган.
Мавзуга оид
22:32
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026