Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рўйхатга қайтарилади!» - Трамп КХДР бўйича ваъда берди
Шимолий Корея терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариб ташланганидан тўққиз йил ўтиб, яна ушбу рўйхатга киритилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, буни аввалроқ қилиш керак эди.
Би-би-си хабарига кўра, Трамп ҳукумат йиғилишида бу қарор Пхеньянга нисбатан қўшимча “жуда йирик санкцияларга” олиб келиши, улар ҳақида эса сешанба куни эълон қилинишига ваъда берган.
Трамп бундай қадамга асосий сабаблар сифатида КХДР ядровий дастури ва Пхеньян томонидан “терроризм халқаро актларининг” қўллаб-қувватланишини тилга олган.
Трамп бундай баёнот билан Осиё давлатлари бўйлаб уюштирган сафаридан қайтгач чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея “терроризмнинг халқаро актларини тизимли равишда қўллаб-қувватлайди”.
Трампнинг қўшимча қилишича, мамлакат халқаро қонунчиликка риоя этиши ва ўзининг ядровий дастурини тўхтатиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДР бўйича 12 млн. доллар ажратгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026