Жаҳон | 23:10 / 21.11.2017
19268
1 дақиқада ўқилади

Мугабе истеъфога чиқди

Фото: AFP

Зимбабвенинг кўп йиллик президенти Роберт Мугабе мамлакат парламенти унинг импичмент қилинишига қарор қилгандан кейин истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Жейкоб Муденда маълум қилди, деб хабар бермоқда Herald нашри. 

Шу тариқа, Мугабе парламент унга ўз ваколатларини топшириш учун берган 24 соатлик муҳлат тугашини кутиб ўтирмади.

Спикер парламентдаги йиғилишни тўхтатиб, Мугабенинг  истеъфога кетиши ҳақидаги мактубини ўқиб эшиттирган. Муденда янги президентнинг номи 22 ноябрдаёқ эълон қилинишини таклиф қилган. 

Мамлакатнинг етакчи партияси ZANU-PF Мугабе истеъфога кетишни истамагандан кейин унинг импичменти жараёнини бошлаганди.

Мугабе 1980 йил апрелида Зимбабвега бош вазир бўлган. 1987 йилнинг 31 декабрида эса президент этиб сайланган. У бу лавозимга бир неча марта қайта сайланган. У 2013 йилда ўтган охирги президентлик сайловларида 61 фоиз овоз тўплай олганди. 

Мавзуга оид