Жаҳон | 09:00 / 23.11.2017
16351
1 дақиқада ўқилади

Мисрлик таниқли олим – Қаразовий ташкилоти террорчилар рўйхатига киритилди

Фото: Lamro

Саудия Арабистони подшоҳлиги, БАА, Баҳрайн ва Миср ягона "террорчилар рўйхати"га 11 киши ва 2 ташкилотни қўшди. Бу ҳақда Арабистоннинг SPA давлат ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Рўйхатга киритилган ташкилотлардан бири мисрлик таниқли уламо Юсуф Қаразовий раҳбарлигидаги Ислом уламолари Халқаро иттифоқидир. Қатарда истиқомат қилувчи олим "Мусулмон биродарлар" уюшмасининг раҳнамоларидан бири ҳисобланади. Аввалроқ, унинг ўзи ҳам юқоридаги 4 давлатнинг "террорчилар рўйхати"га киритилган эди. 

Шу йилнинг июнь ойида 59 киши ва 12 ташкилот Қатардан ёрдам олганлиги учун терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар ва шахслар рўйхатига киритилган эди. Июль ойида унинг сафи яна 9 киши ва 9 ташкилот билан кенгайтирилганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид