Жаҳон | 12:19 / 24.11.2017
9111
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков: Қирғизистон манфаати ҳамма нарсадан устун бўлади

Фото: President.kg

Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат манфаатларини биринчи ўринга қўйишга ваъда берди. У бу ҳақда инаугурация давомида қасамёд келтирганидан сўнг сўзлаган нутқида айтиб ўтган, деб ёзмоқда қирғиз ОАВ.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳокимиятнинг барча бўғинларига қатъий талаблар қўяди.

«Демократия икки дўстга эга: биринчиси – озодлик, иккинчиси – масъулият. Мен халқ олдидаги ўз мажбуриятларимни бажариш учун ҳам кучимни, ҳам вақтимни аямайман», - дея айтиб ўтди Сооронбай Жээнбеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атамбоев Қирғизистон келажагидан хавотирда эмаслигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид