Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч йирик компания гибрид самолёт яратиш устида иш олиб бормоқда
Фото: Bloomberg
Rolls-Royce компанияси Airbus SE ва Siemens AG компанияларининг гибрид йўловчи самолёти яратиш лойиҳасига қўшилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, самолёт 100 ўринлик бўлади. Бу истиқболли лойиҳа доирасида Rolls-Royce 2 МВт ли электр двигатель яратиш билан шуғулланади.
Нашрнинг маълум қилишича, бу ахборотни номаълум бўлиб қолишни истаган одам етказган, чунки гап тижорат сири ҳақида кетмоқда.
Манбанинг айтишича, Rolls-Royce билан тегишли келишувнинг имзолангани 28 ноябрда расман эълон қилиниши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, Siemens ва Airbus шу тариқа 20 ва 40 МВт ли электродвигателларга эга бир секцияли самолётни яратиш мақсадларига яқинлашадилар.
Бундан аввал Siemens 60 кВт ли электр двигателлар билан осмонга кўтарилувчи самолётни тақдим қилганди.
Мавзуга оид
20:42
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026
Илк марта: самолёт ҳаракатланаётган поезд устига қўниб, яна осмонга кўтарилди
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
07:48 / 05.02.2026