Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда фил ўз эгасини ўлдирди ва унинг жасадини яширишга уринди
Таиланд жанубидаги Краби вилоятида фил, дастлабки маълумотларга кўра, ўз эгасини ўлдирди ва унинг жасадини яширишга уринди. Бу ҳақда Nation хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 50 ёшли фермер Амон Моракотанинг жасади қўшнилари томонидан топилган. Улар эркак бир соат давомида кўриниш бермагач, уни қидиришни бошлашган.
Унинг жасади дарахт тагидан топилди, у шохлар ёрдамида тўсиб қўйилган бўлган. Экспертларнинг аниқлашича, эркак кўкраги ва танасининг бошқа қисмларига кўплаб зарбалар берилгани туфайли ҳаётдан кўз юмган. Бундай жароҳатлар филнинг ҳужумидан дарак беради, дея қайд этишган шифокорлар.
Фермерга тегишли бўлган 37 ёшли фил эса ёғочларни ташишда ишлатилган, у жасад топилган дарахтнинг ёнига темир занжир билан боғлаб қўйилди.
Қўшниларнинг айтишича, ҳайвон аввал ҳам ўз эгасига бир неча марта ҳужум қилган.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026