Ҳукумат таркибига ўзгариш киритилди, бош вазирга янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 34-03 сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўзгаришлар киритилди. Унга кўра, ҳукумат таркибида Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси ташкил этилди.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, янги комплексга Сухроб Рустамович Холмурадов раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари этиб тайинланган.
Сухроб Рустамович 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек. У 2000 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 1993 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келади. У шу йилнинг мартида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки («Миллий банк») бошқарув раиси этиб тайинланганди.
Ўз навбатида, 2016 йил кузидан шу вақтгача «Саноатқурилишбанк» раҳбари ҳисобланган Алишер Қудратуллаевич Мирсоатов «Миллий банк»ка раис бўлган. 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Алишер Мирсоатов 1996 йилдан буён банк тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
21:36 / 24.10.2024