Япония императорининг тахтни тарк этиш муддати маълум бўлди
Япония императори Акихито 2019 йил 30 апрелида вазифасидан истеъфо беради ва тахтни меросхўрига топширади. Келаси йил 1 майидан эътиборан янги император мамлакатни бошқара бошлайди. Император оиласи ишлари бўйича комиссиянинг кенгашида шундай қарор қабул қилинди.
Ўтган йилнинг август ойида император япон халқига телемурожаатида кексайиб қолгани сабабли зиммасидаги вазифаларни бажаришга қийналаётгани, шу боис тахтни меросхўр шаҳзодага бериш ниятида эканини билдирган эди. Бу каби жараён Япония тарихида сўнгги маротаба 19-асрнинг охирларида рўй берган эди. Бироқ янги қонунчиликка кўра, император ўз ҳаёти вақтида тахтни топшириши назарда тутилмаган.
Тарих, маданият ва ҳуқуқ экспертларидан ташкил этилган комиссия 10 ой мобайнида тахтни топшириш имкониятлари ва ушбу жараённинг қайтарзда бўлиб ўтказилишини ўрганди. Шу йилнинг июнида мамлакат парламенти амалдаги император вазифасини тарк этиб, тахтни меросхўрига бериши юзасидан қонун қабул қилди.
Шундай қилиб, эндиликда, императорнинг тахтдан кетиш ва янги императорнинг ўз вазифасига расман киришиши борасидаги саналар ҳам аниқланди.
Акихитодан сўнг, мамлакатни янги император шаҳзода Нарухито бошқаради. Унинг ягона қизи малика Аико тахтга даъвогарлик қила олмайди. Ундан кейин тахтни эгаллаш ҳуқуқи Нарухитонинг кичик укаси шаҳзода Акисино Фумихитога тегишли.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024