Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қўшинлари Ямандан отилган ракетани уриб туширишди
Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари 30 ноябрда Яман ҳудудидан отилган баллистик ракетани баратарф этишди. Ракета мамлакат жанубидаги Асир маъмурий округидаги Хамис-Мушайт шаҳри яқинида уриб туширилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Бу бир ой ичида Ямандан Саудия Арабистони томон отилган иккинчи ракета бўлди. 4 ноябрда ҳусийлар Ар-Риёддан 35 км узоқликдаги Қирол Холид аэропорти томон “Буркан-2” ракетасини учиришганди. Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари бу ракетани ҳам уриб туширишга муваффақ бўлишганди.
Бунга жавобан Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиацияси ҳусийларнинг Санодаги позицияларига бир қатор зарбалар берган. Саудия Арабистонининг фикрича, ракеталар ҳусийларга Эрон томондан етказилган.
Шу сабаб 6 ноябрда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманга нисбатан блокада киритган: мамлакатнинг қуруқликдаги, денгиздаги портлари ва аэропортлари ёпиб қўйилган.
БМТ Яманнинг қамал қилиниши миллионлаб одамларнинг оч қолиши ва ўлимига олиб келишидан огоҳлантирган.
Араб давлатлари лигаси маълумотларига кўра, Ямандаги ихтилоф давом этаётган 2014 йилдан бери Ямандан Саудия Арабистони томон 78 та баллистик ракета отилган.
Мавзуга оид
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026
Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланди. Нималарни билиш керак?
15:25 / 14.04.2026