Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши мумкин
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп АҚШнинг Қудс шаҳрини Исроил пойтахти сифатида тан олишини 5 декабрда эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда воқеадан бевосита хабардор АҚШ расмийлари ва хорижий дипломатлар CNN телеканалига маълум қилган.
Трамп АҚШнинг Тел Авивдаги элчихонасини яна олти ой кўчирмаслик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш чоғида шу ҳақда маълум қилиши кутилмоқда. Бироқ унинг маъмурияти Исроил орзусини амалга оширган ҳолда, элчихонанинг айрим бўлимларини Қудсга кўчира бошлайди.
Манбаларнинг ишонишларича, Трамп мазкур хабарнинг фаластинликларга кескин таъсир қилмаслигига ҳаракат қилади. Яъни, президент Қудснинг ғарбини Исроил пойтахти сифатида тан олишини билдиради. Маълумки, Фаластин Шарқий Қудсни ўзининг маъмурий маркази бўлишини хоҳлайди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026