Спорт | 17:55 / 02.12.2017
8967
2 дақиқада ўқилади

Истанбул катта кураш байрамига мезбонлик қилмоқда

Фото: IKA

Жорий йилнинг 30 ноябрь-4 декабрь кунлари IKA тақвим режасидаги 2 йилликнинг энг муҳим воқеаси Кураш бўйича катталар ўртасидаги XI–Жаҳон чемпионати ва Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдаги ХVII-Конгресси бўлиб ўтади.

Туркия Кураш Федерацияси, Истанбул шаҳар мэрияси ва Туркия ёшлар ва спорт вазирликлари ташаббуси билан чемпионатга жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Мазкур дунё биринчилигида сайёранинг 60 дан ошиқ давлатидан 400 нафарга яқин энг сара полвонлари гиламга чиқишади.

Мусобақалар ва тантанали очилиш маросими 2-3 декабрь кунлари Ҳасан Доған спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иштирокчилар 15 вазн тоифасида эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 ва +100 кг, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87, + 87 кг.ларда Жаҳон чемпионлигини учун баҳсларга киришади.

Қайд этиш лозимки, ўзида мардлик, ҳалоллик ва олийжаноблилик каби  хислатларини мужассам этган кураш спорти бугунги кунда жаҳон миқёсида Ўзбекистон брендига айланиб улгурди.

Фото: IKA 

Истанбулда старт оладиган жаҳон чемпионатига Ризомат Солиев ва Дилфуза Раҳматова мураббийлиги остида энг кучли таркибда 30 нафарга яқин  кураш ватани полвонлари иштирок этишади.

Таркибдан 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат–Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби ва совриндорлари, Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинлари ғолиблари ва амалдаги Жаҳон чемпионлари ўрин олган.

Мавзуга оид