Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг авиакомпанияси экипажи КХДР ракета синовига гувоҳ бўлган
Фото: AFP
Ҳонгконгнинг Cathay Pacific авиакомпанияси экипажи аъзолари Сан-Францискодан Ҳонгконгга амалга оширилган рейс давомида Шимолий Кореяга тегишли баллистик ракета атмосферага кириб кетаётганини кўришгани ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда CNN маълум қилган.
Авиаташувчи хабарига кўра, экипаж ҳодиса ҳақида расмий шахслар, соҳа ташкилотлари ва бошқа авиакомпанияларни хабардор этган, бироқ йўналишни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинмаган.
«Парвоз ракета учирилган жойдан анча узоқда амалга оширилган бўлса-да, экипаж Япония диспетчерлик хизмати билан алоқада бўлиб турди. Бу қоидаларда белгилаб қўйилган», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, парвоз фавқулодда вазиятларсиз амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР Hwasong-15 қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълум қилганди. Пхеньяннинг баёнотида айтилишича, ракета АҚШ ҳудудидаги исталган жойга етиб бориши мумкин. Шунингдек, КХДР ядро кучларини шакллантириш якунига етганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
23:21 / 24.03.2026