Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди суд бўлади. Туркманистон ва Эрон газ можаросига ечим топа олмади
«Туркмангаз» давлат концерни раиси Мират Арчаевнинг видеоселектор йиғилиши давомида айтишича, Эронда Миллий газ компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ етказиб берилган туркман газига тўловни амалга ошириш бўйича қарздорлик бор. Бу ҳақда «Нейтральный Туркменистан» газетаси хабар берган.
«Таъкидланганидек, Эрон томони вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ҳамда музокаралар чоғида муаммога ечим топишнинг уддасидан чиқилмади. Эронлик шериклар ушбу муаммонинг барчага қулай ва объектив ечимини топиш мақсадида халқаро арбитраж судига мурожаат этишни таклиф қилишмоқда», - дейилади хабарда.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркмангаз» давлат концерни раҳбарини тинглаб, Миллий газ компаниясининг халқаро арбитраж судига мурожаат этиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошланажак жараён учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш топшириғини берди.
Мавзуга оид: Эрон Туркманистон билан газ можаросини судсиз ҳал қилишга рози бўлди
Туркмангаз ва Миллий газ компанияси ўртасидаги можаро Туркманистон томони Эрондан 1,8-2 миллиард долларлик қарзни қоплаш талаби билан чиққанидан сўнг юз берди. Қарздорлик 2007-2008 йилларда юзага келган бўлиб, ўшанда Эрон совуқ об-ҳаво туфайли Туркманистондан харид қилинувчи газ ҳажмини оширишга мажбур бўлган.
Бироқ, туркман томони газ ҳажми учун нархни бир неча баробарга ошириб, шартномада кўрсатилгандан юқори нарх қўйди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маъмуриятининг иддао қилишича, етказиб берилган газга кейинги уч йил давомида тўлиқ ҳақ тўлаб берган. Аввалги қарзлар эса бошқа ҳукумат даврида пайдо бўлган ҳамда уларнинг миқдорини, маъмурият фикрича, туркман томони билан яна бир карра муҳокама қилиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, Эрон мамлакат жанубида йирик табиий газ конларига эга, бироқ 1997 йилдан бошлаб ўзининг шимолий вилоятлари учун Туркманистондан газ импорт қилиб келган.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026