Украина бош прокурори Саакашвилига 24 соат муҳлат берди
Украина бош прокурори Юрий Луценко Михаил Саакашвилига у кўнгилли равишда Украина Хавфсизлик хизматига таслим бўлиши учун 24 соат муҳлат берди. Сиёсатчи расман қидирувда экани эълон қилинган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Акс ҳолда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тегишли тартибда жазо белгилаши айтилган.
«24 соатдан кейин Украина ҳуқуқ тартибот органлари Саакашвили терговга, кейин судга келиши учун барча зарур чораларни кўради», — деган Олий Радада чиқиш қилган Луценко.
Бугун, 5 декабрь куни куч тузилмалари вакиллари унинг уйида тинтув ўтказди ва ушлаб кетишга уринди. Аммо тўпланган оломон сиёсатчини уларнинг қўлидан озод этди.
Шундан сўнг Саакашвили уларга бошчилик қилиб Рада биноси олдига борди ва митинг ташкил этди.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024