21:27 / 08.12.2017
8379

Иорданнинг Ғарбий қирғоғидаги тўқнашувларда жабрланганлар сони 217 нафарга етди

Фото: Nasser Nasser/AP

Исроиллик аскарлар Исроил-Ғазо сектори чегараси яқинида бир фаластинликни отиб ўлдиришди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Исроил армиясида айтилишича, юзлаб фаластинликлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қусдни Исроил пойтахти деб тан олиниши қарорига норозилик сифатида шиналарни ёқиб, чегаранинг нариги томонидаги аскарларга тошлар отишган.

Айтилишича, аскарлар икки нафар фаластинликни ўққа тутган.

Трампнинг қарори минтақада тўқнашувлар бошланишига сабаб бўлди. Иорданнинг Ғарбий қирғоғидаги тўқнашувларда умумий ҳисобда 217 нафар фаластинлик жабрланди. Исроиллик ҳарбийларнинг маълум қилишича, тўқнашувларда 3 мингдан кўпроқ одам иштирок этмоқда.

 

Top