Исроил: Ғазода бир неча ойга етадиган озиқ-овқат бор
Ғазо секторида озиқ-овқат етарли, бироқ Ҳамас аъзолари уни тинч аҳолига бермаяпти, дея маълум қилди Исроил вазирлар маҳкамаси. Жангчилар ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришдан бош тортмоқда ва тинчлик битимининг иккинчи босқичига ўтишни талаб қилмоқда.

Фото: Hussam Al-Masri/REUTERS
Ғазо секторида озиқ-овқат ва захиралар етарли, бироқ Ҳамас аъзолари уларни тинч аҳолига бермаяпти. Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот котиби Девид Менсер 3 март, душанба куни Қуддусда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Исроил секторга юк ташишни тўхтатганига изоҳ бериб айтиб ўтди.
«Ғазода озиқ-овқат ва захиралар етарли. Ўт очишни тўхтатиш даврида у ерга ҳафтасига 4200 юк машинаси кириб келган. Бу кўп ойларга етади», — дея Менсер сўзларини келтиради Reuters.
Вазирлар маҳкамаси вакили Ҳамас аъзоларини ўз жангчилари учун озиқ-овқат яширганликда ва уни секторнинг оддий аҳолиси билан баҳам кўрмаганликда айблади. «Уларда семириб кетиш эпидемиясини келтириб чиқариш учун етарли озиқ-овқат бор. Лекин сиз семираётганини кўраётган одамлар фақат Ҳамас аъзоларидир», — дея Менсер сўзларини келтирган AFP. Унинг сўзларига кўра, «Ҳамасда ҳеч ким очликдан азият чекмаяпти», «таъминот бор, лекин Ҳамас бўлишмаяпти».
Нетаняҳунинг нутқи ва Кнессетдаги муштлашув
Бош вазир Бинямин Нетаняҳу кеча Кнессетда нутқ сўзлади. «Ҳамасга айтаман: гаровга олинганларни озод қилмасангиз, бу сиз тасаввур қила олмайдиган оқибатларга олиб келади», деди у.
Jerusalem Post хабарига кўра, шу вақтда парламент биносида муштлашув бошланган. 7 октябрдаги хунрезлик қурбонларининг бир неча ўнлаб қариндошлари қўриқчилар билан тўқнашган. Камида икки киши жароҳат олган.
Мавзуга оид

13:04
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести

12:15
Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди

16:46 / 21.04.2025
ЦАҲАЛ текшируви: Ғазода шифокорлар ўлимига «оператив англашилмовчилик» сабаб бўлган

12:27 / 21.04.2025