Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Туркманистонга сафар уюштиради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Туркманистон пойтахти Ашхободга сафар уюштиради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Абдулазиз Комилов 11 декабрда “Дахлсизлик сиёсати ва халқаро муносабатларда превентив дипломатия: Туркманистон тажрибаси ва унинг аҳамияти” ва “БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази: Марказий Осиё билан тинчлик ва минтақанинг фаровонлиги мақсадида 10 йиллик ҳамкорлик” деб номланган халқаро конференцияларида иштирок этади.
Шу куннинг ўзида Ашхободда Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026