Жаҳон | 22:10 / 10.12.2017
15889
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Исроилни “террорчи давлат“ деб атади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилни террорчи давлат деб атади. Бу ҳақда Hurriyet daily news нашри хабар берди. Эрдўған, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши қарорини танқид қилган.

Эрдўған Исроилни Трампнинг қароридан кейин норозиликлар бошлаган фаластинликларга нисбатан номутаносиб куч қўллаётганликда айблади ва уни “репрессив, оккупацион давлат” деб атади.  

“Биз Ал-Қудсни оккупация ва талончиликлар билан шуғулланувчи давлат ихтиёрига топшириб қўймаймиз. Биз қонун ва демократия доирасида қатъий курашни давом эттирамиз”, деб айтган Эрдўған.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид