Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Ироқ бош вазирини ИШИД устидан эришилган ғалаба билан табриклади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ироқлик ҳамкасби Ҳайдар ал-Ободийни Ироқ ҳудудининг ИШИД жангариларидан озод қилиниши билан табриклади.
“Бирлашган Қироллик номидан мен бош вазир ал-Ободий ва Ироқнинг барча фуқароларини бу тарихий он билан табриклайман. Ироқ хавфсизлик кучлари кўрсатган жасорат ва келтирган қурбонликларига тан бераман”, деб айтган Мэй Британия ҳукумати сайтидаги баёнотида.
Мэй, шунингдек, Буюк Британия Ироққа ёрдам бергани, 60 минг ироқлик аскарни ўқитгани ва ёрдам кўрсатиш учун миллионлаб фунт стерлинглар ажратганини қайд қилиб ўтган.
Аввалроқ Ҳайдар ал-Ободий ИШИД мағлуб этилгани ва жангарилар билан уруш якунланганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026