Ўзбекистон | 13:06 / 11.12.2017
24606
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Гагарин кўчасида катта ўзгаришлар юз беради

Фото: MyTashkent.uz/Архив

Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ва Чилонзор тумани ҳокимияти туман четида кичик сайёҳлик кластерини яратиш бўйича ишларни бошлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Юрий Гагарин кўчасини ихтисослаштирилган туристик кўчага айлантириш режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, сайёҳлар у ерда харидларни амалга ошириши, кўнгил очиши ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Лойиҳа доирасида бренд дўконлар, умумий овқатланиш муассасалари, сувенирлар дўкончалари, ҳунармандлар устахоналарини ҳам очиш мўлжалланмоқда.

Кўчада кабутарлар майдони ҳам барпо этилади, у ерда фуқаролар ва туристлар кабутарларни қўлда озиқлантириши мумкин. Бундан ташқари, доимий асосда маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид