Технология | 19:40 / 12.12.2017
4796
1 дақиқада ўқилади

Ford 2021 йилда ҳайдовчисиз гибридини намойиш этади

Фото: Getty Images

Ford компанияси 2021 йилда ҳайдовчисиз гибридини намойиш этади. Automotive News нашри Ford Europe'нинг ижрочи директори Жим Фарлининг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.  

Жаноб Фарли Америка авто ишлаб чиқарувчиси тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб, унинг ҳайдовчисиз қурилмаси мувофиқ келиши керак бўлган асосий жиҳатларни белгилаб олди. 

Модель нолдан бошлаб қайта ишланади ва гибрид двигателга эга бўлади, зеро бундай двигатель электромобилга нисбатан анча самарали дея тан олинган. Автопилотли Ford автомобили юқори даражада ишончли ва зарур хизматлари камхарж бўлган тижорат модели бўлади. Автомобиль кунига камида 20 соат ишлаши керак. 

Ҳайдовчисиз Ford тестлари 2018 йилда бошланади. Автомобиллар бирйўла бир неча жиҳатдан синалади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид