Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энди Косонсой сув омборининг неча фоизидан фойдаланади?
Қирғизистон Жўқорғу Кенешининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 12 декабрь куни Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги Жалолобод вилоятининг Ола-Бўка туманида жойлашган Косонсой сув омборидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битим ратификациясини маъқуллади.
Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашевнинг эслатишича, битим Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 6 октябрь куни имзоланган.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда сув омбори Қирғизистон сув хўжалиги Департаменти ихтиёрига ўтиши кўрсатилган.
Идора раҳбари депутатларнинг саволларига жавоб қайтариб, сув омбори ҳажми 165 миллион куб метрни ташкил этиши, ҳажмнинг 8 фоизи Қирғизистон томонидан ишлатилиши, бу 1,5 минг гектар ерни суғоришга етарли бўлиши, 92 фоиз эса Ўзбекистонда қолиши (25-28 минг гектар), бунинг эвазига йилига 16 миллион сом маблағ тўланишини айтиб ўтди. Объектда Қирғизистон Республикасининг 60 нафар фуқароси ишлайди.
«Сувдан фойдаланиш бўйича ҳар икки томон иштирокида комиссия ташкил этилади», - дея қўшимча қилиб ўтди Н.Мурашев.
Қўмита муҳокама натижасида қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенешининг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш бўйича қўмитаси Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Косонсой сув омборидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битим ратификациясини уч ўқишда маъқуллагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026