Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига 450 млн доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Толимаржон иссиқлик электр станциясида қўшимча равишда 850–950 МВт лик энергия ишлаб чиқарувчи қурилмани ўрнатиш мақсадида 450 млн долларлик заём ажратишни маъқуллади. Бу электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ва Ўзбекистон энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон беради.
“Ўзбекистон энергетика сектори ва унинг энергия ишлаб чиқарувчи қувватларини модернизациялаш мамлакатнинг иқтисодиёти ва ривожи учун муҳим роль ўйнайди. ОТБнинг кўмаги мамлакатнинг энергияга ошиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантиради ва энергетик сектор барқарорлигини таъминлайди”, деб айтган ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича энергетика департаменти мутахассиси Сёнг Дак.
Айни вақтда Ўзбекистон энергетика секторининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10 фоизни ёки мамлакат экспорти ҳажмининг 25 фоизини ташкил қилади. Бироқ электр энергияга талаб мавжуд қувватларга нисбатан ошиб бормоқда ва 2020 йилга келиб 14,600 ГВт/соатга етиши кутилмоқда.
ОТБ лойиҳаси доирасида Толимаржон ИЭСни комбинациялашган циклдаги қўшимча буғ-газ турбиналарини ўрнатиш йўли билан қувватини ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қўшимча турбиналар ИЭСнинг умумий қувватини 2600 МВтгача оширишга имкон беради.
ОТБнинг молиялаштириши Ўзбекистон энергетика секторига аввалги кўмакнинг давоми ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025