Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда камида 14 полициячи ҳалок бўлди
Афғонистон жанубида “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ҳужуми натижасида камида 14 полициячи ўлдирилди. Бу ҳақда Tolo News ҳукумат манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, полициячилар жангарилар томонидан Қандаҳор вилоятида қўйилган пистирмага тушишган. “Толибон” ҳаракати вакили Қори Юсуф Аҳмадий ҳужум рўй бергани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Агентликнинг таъкидлашича, жангарилар ҳалок бўлганларнинг қурол-яроғи ва транспорт воситаларини ҳам эгаллаб олишган.
Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда экстремистларнинг шарқий ва жанубий афғон вилоятларида, шунингдек республика шимолидаги позициялари анча мустаҳкамланиши кузатилмоқда. Шу билан бирга, дала қўмондонлари ва радикал гуруҳлар жангарилари ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик келтирмоқда.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026